Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Нуроний маслаҳатчилар танлови
20 Feb 2018
Термизда “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 14 нафар маслаҳатчи иштирок этди.

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда жорий этилган кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимида бой ҳаётий тажрибага эга, эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар фаолият юритаётгани оилалар тотувлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, навқирон авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳудудда осойишталик ва ободликни таьминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

4.jpg

Сурхондарё вилоятидаги ўзини ўзи бошқариш органларида 717 нафар кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи фаолият юритмоқда. Улар ёшлар тарбияси, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўмакка муҳтож оилалар, кексалар ва ногиронларга ёрдам кўрсатишда жонбозлик кўрсатмоқда. Мазкур танлов уларнинг бу борадаги ютуқларини муносиб рағбатлантириш ва ўзаро тажриба алмашишига хизмат қилади.

Шўрчи туманидаги “Тамаддун” маҳалла фуқаролар йиғини кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Менгали Хўжамқулов биринчи ўринни қўлга киритди. Музработ туманидаги “Оби-ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Дўстқобил Қодиров иккинчи, Қумқўрғон туманидаги “Жалойир” маҳалла фуқаролар йиғини кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Хуррам Йўлдошев учинчи ўринга сазовар бўлди.

Ғолибларга танлов ташкилотчиларининг эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА / Кўришлар: 176

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech