Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Бир йилда +25 миллион сўм даромад
9 Mar 2018
Андижон вилоятида 24,5 минг гектардан зиёд экин майдони аҳолига томорқа ер сифатида берилган.

– Бугунги кунга қадар 10 минг гектардан зиёд майдонга сабзавот маҳсулотлари экиб бўлинди, – дейди вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Фарҳод Набижонов. 

Сабзавотчиликда Олтинкўл, Асака, Андижон, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Балиқчи туманларида томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ўзига хос мактаб яратилган.

– Айни кунда туманимизда томорқадан унумли фойдаланиш ҳисобига катта даромад олаётган оилалар жуда кўп, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Олтинкўл тумани бўлинмаси раиси Замирахон Йўлдошева. – Қолаверса, томорқада етиштирилаётган маҳсулотлар халқимиз дастурхони мўл-кўллигини таъминламоқда.

– Ҳовлимизда иссиқхона барпо этганмиз, – дейди Олтинкўл туманидаги Чўнтак маҳалласида яшовчи Холдабек Умаров. – Куз-қиш ойларида халқимиз дастурхонига сифатли бодринг, помидор ва кўкатлар етказиб берамиз. Эрта баҳорда эса карам, картошка экилади. Бу албатта, осон иш эмас, ўзига яраша қийинчиликлари бор. Бу ишга оиламизнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳиссасини қўшади, мўл ҳосил олиш учун ҳаммамиз бирдек ҳаракат қиламиз.


Етиштирган маҳсулотларимизни Андижон шаҳридаги деҳқон бозорида ўзимиз сотамиз. Деҳқончилик билан шуғулланиб, кам бўлмаяпмиз, йилига 15-20 миллион сўм даромад топамиз. Бунинг ортидан янги уйлар соляпмиз, тўйлар қиляпмиз.

– Томорқадан бир йилда икки-уч марта ҳосил оламиз, бу оиламизга 20-25 миллион сўм қўшимча даромад келтиради, – дейди Маҳмуджон Долимов. 

Ўз томорқасида боғ барпо этиб, гилос, узум, анжир, шафтоли сингари мевалардан мўл ҳосил олаётган, лимон, помидор, бодринг, резавор кўкатлар, турли-туман гул кўчатллари етиштириб, томорқадан йилига икки, уч марта ҳосил олаётган юртдошларимизга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. 

– Маҳалламизда томорқадан унумли фойдаланиш борасида ибратли иш олиб бораётган оилалар жуда кўп, – дейди Асака туманидаги “Отуш” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Турғунбой Қўлдошев. – Уларнинг фаолиятини, тажрибаларини оммалаштиришга, алоҳида эътибор қаратяпмиз. Чунки, томорқадан, бўш турган ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, нафақат оилаларга даромад келтиради, балки элимиз дастурхони тўкин бўлишини таъминлайди.
Манба: Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА / Кўришлар: 120

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech