Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Паркент туманида янги “Маҳалла маркази” биноси очилди
5 Sep 2019

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами яқинлашиб келмоқда. Ҳабарингиз борким мухтарам Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони қабул қилинган. Фармонга мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсад қилиб белгиланган.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда Тошкент вилояти Паркент туманида икки қаватли “Маҳалла маркази” биноси қуриб битказилди. Бинода Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, “Гулбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини, Милитция таяч пункти ва мажлислар зали учун хоналар ажратилган.

Бино қурилиши учун “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 500 млн.сўм ва 900 млн.сўм ташаббускор хомийлар маблағлари жалб қилинди, бундан ташқари моддий техника базасини яхшилаш мақсадида эса 60 млн.сўмлик мебел жиҳозлари харид қилинди. photo_2019-08-30_09-49-23.jpg

Манба: махалла кенгаши / Кўришлар: 26

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech