Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Юқоричирчиқда паст ҳароратли омборхона фойдаланишга топширилди
23 Sep 2019
Юқоричирчиқ туманида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағларини жалб этган ҳолда “Ўзбекистонда паст ҳароратли омборхоналарни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси асосида барпо этилган омборхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Р.Мамажонов, Юқоричирчиқ туман ҳокими У.Атемов, Юқоричирчиқ туман прокурори Ғ.Абдусаламов, Жанубий Кореянинг “KRS” корпорацияси мутасаддилари иштирок этди.

Мазкур омборхона “Агроинновация” давлат унитар корхонаси томонидан Жанубий Кореянинг “KRS” компаниялари билан ҳамкорликда 3,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига барпо этилди. 

Омборхонанинг сиғими 1000 тоннани ташкил этиб, унда шу ҳудудда етиштириладиган экспортга йўналтириладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг сифатли сақланишига эришилади

photo_2019-09-23_08-53-19.jpgphoto_2019-09-23_08-53-25.jpgphoto_2019-09-23_08-53-38.jpg
Манба: махалла кенгаши / Кўришлар: 60

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech