Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Jan 2018
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ҳамкорлигида боғдорчиликка қизиққан фермер ва томорқа эгалари учун замонавий мевали боғлар яратиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Шу ойнинг охиригача ҳар бир ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган мазкур лойиҳа иштирокчилари янги боғлар ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва ўғитлардан унумли фойдаланиш, дарахтларга тўғри шакл бериш, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, боғ юзасига тўғри ишлов бериш, бегона ўтларга қарши курашиш, чангланиш ва унинг фойдаси ҳамда мева териш жараёнини автоматлаштириш сингари мавзуларда жаҳон тажрибасидан воқиф бўлади.

Ушбу маҳорат дарсларини замонавий мевали боғлар яратиш бўйича дунёнинг машҳур экспертларидан бири АҚШлик Тимоти Митчал ҳамда ўзбек эксперти Умид Сайфиддинов ўтмоқда.

Қашқадарёлик фермер ва боғбонлар иштирокида бўлиб ўтган семинарда ҳам ҳудудда ташкил қилинаётган янги боғлар, уларнинг парвариши бўйича янги билимлар ўзлаштирилди ва соҳадаги истиқболли навлар бўйича маълумотга эга бўлинди.

Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, ёш фермерларнинг соҳадаги маҳоратини ошириш учун йил давомида АҚШ, Голландия, Италия, Германия ва бошқа давлатлардан қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида дунёга машҳур мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.
Manba: uza.uz / Ko'rishlar: 147

So'rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech